МАВСУМ ОЛДИДАН УЧРАШУВ

Нарпай тумани ҳокими Ботир Жабборов “Нарпай”, “Ноғорахона”, “Аҳиллик” ва “Баркамол” маҳаллалари аҳли билан учрашди. Пахта йиғим-терими олдидан бўлиб ўтган учрашувда  Б.Жабборов кейинги йилларда туманда рўй берган ўзгаришлар, айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилаётган ютуқлар ҳақида тўхталди.
Шу билан бирга йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, меҳнат жараёнида гигиена қоидаларига риоя этиш, оралиқ масофани сақлаш лозимлиги ҳамда теримчилар учун яратилаётган шароитлар тўғрисида сўз борди. 
Шунингдек мавсум олди учрашуви “Мушкент” ва “Манғит” маҳаллалари фуқаролари билан ҳам ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосари Абдуқаҳҳор Тожиев терим учун белгиланган пул миқдори, теримчиларга яратиладиган меҳнат шароитлари тўғрисида сўз юритди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM