ТИЛГА ЭЪТИБОР – ЭЛГА ЭЪТИБОР

Туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан “Давлат тили тўғрисида”ги  Қонуннинг 20-моддаси ижроси юзасидан навбатдаги ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

 Ўрганишлар жараёнида қонун талабларига тўғри келмайдиган 30 дан ортиқ ташқи рекламалар олиб ташланди. Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга қонун талаблари тушунтирилди.

 Бу каби ишлар туманда доимий равишда олиб борилади. Зеро, “Тилга эътибор – элга эътибор”дир.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM