Ички ишлар бўлимининг асосий вазифа ва функциялари

Қуйидагилар Ички ишлар бошқармасининг асосий вазифа ва функциялари ҳисобланади:

ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, кадрлар билан ишлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасидаги ишларига умумий раҳбарлик қилади ва бу ишларни мувофиқлаштиради, методик жиҳатдан таъминлайди;
жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш республика дастурини тайёрлайди ва амалга оширади;

ҳуқуқ-тартибот масалалари юзасидан республика қонунчилигини ишлаб чиқишда таклифлар киритади ва қатнашади;

ўз ҳуқуқи доирасида ички ишлар органлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлайди;
жиноятчиликка қарши кураш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича республика, вилоят ва туман тадбирларини ўтказишни кучлар ва воситалар билан бошқаради;

ички ишлар органларида режалаштириш, назорат қилиш ва ахборот-аналитик фаолиятнинг ягона тизимини белгилайди, ташкил этади ва таъминлайди;

жиноятлар ҳамда жамиятга қарши бошқа хатти-ҳаракатларнинг ўз вақтида олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, вазирлик, идоралар, муассасалар ва ташкилотларга жиноятчиликни келтириб чиқарувчи ва бошқа ҳуқуқ-тартиботни бузиш ҳолларининг сабабларини ҳамда ана шу хатти-ҳаракатларни содир қилишга сабаб бўлувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади;

фуқаролар, давлат, жамоат, коллектив, қўшма ҳамда бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг иқтисодий манфаатларини ғаразли жиноий ҳуружлардан ҳимоя қилишни ҳамда улар туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланишини, жиноий жазо бериладиган порахўрликка, сохта пул ясашга ва валюта операциялари қоидаларининг бузилишига қарши курашни таъминлайди;
оператив-қидирув ишларини ташкил етади ва амалга оширади;

қонунчилик томонидан ички ишлар органлари зиммасига юклатилган жиноятлар ҳақидаги дастлабки сўроқ ва терговни таъминлайди;

тергов ва суддан яшириниб юрган айбланувчи, ҳукмни ижро етиш ва жазони ўташдан бўйин товлаб юрган жазога тортилган шахсларни, бедарак ёъқолган ва қонунда назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларни қидириш ишларини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида МДҲ Ички ишлар вазирлиги ва республика ва вилоят ички ишлар органлари ташаббуси билан давлатлараро бўйича қидирув еълон қилинган жиноятчиларни ва бошқа шахсларни қидиришда иштирок етади;

МДҲ Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий ва махсус темир йўл юк ташишларини, ҳукм қилинганларни ҳаво, темир йўл тармоқлари орқали ташишда соқчилик қилишни ва этапдан этапга етказишни ташкил этишни амалга оширади.

бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда болаларнинг назоратсиз қолишининг олдини олиш ҳамда балоғатга етмаганлар томонидан ҳуқуқ бузишларга қарши кураш ишларини олиб боради;
судларнинг ажримлари, прокурорларнинг қарорлари ва терговчилар ва дастлабки терговни олиб борган шахсларнинг судлар томонидан қамоққа олиш хулосаси тўғрисида санкция берилган қарорларининг, шунингдек, қонунчилик томонидан ички ишлар органлари зиммасига ижро етиш юклатилган мажбур этишнинг бошқа чораларини қўлланиши ҳақидаги бошқа қарорларнинг ижросини таъминлайди;
ҳибсга олинганлар ва ушланганларни қўриқлаб ва кузатиб боришни ташкил этишни таъминлайди;
озодликдан маҳрум етишга ҳамда қонунчилик томонидан ички ишлар органларининг зиммасига ижро этиш юклатилган жазонинг бошқа турлари бўйича ҳукм қилинган шахсларга нисбатан суд ҳукмларининг ижро этилишини ташкил етишни таъминлайди;

жазога ҳукм этилганлар ахлоқини тузатиш ва уларни қайта тарбиялаш ишларини белгиланган тартибда ташкил этади, қонун томонидан белгиланган жазони ўташ режимига қатъий риоя қилинишини, жазога ҳукм этилганларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб етиш, улар билан сиёсий-тарбиявий ишлар олиб боришни ташкил этади, манфаатдор вазирликлар ва муассасалар билан биргаликда жазога ҳукм этилганларга умумий таълим ва касб-ҳунар таълими беришни ташкил этади ва амалга оширади, содир этилган жиноятнинг характери ва ижтимоий хавфлилигини, жазога ҳукм этилганнинг шахсияти, шунингдек, унинг ҳулқ-атвори ва меҳнатга муносабатини ҳисобга олган ҳолда жазога ҳукм этилганлар ахлоқини тузатиш ва уларни қайта тарбиялаш воситаларини танлашда якка тартибда иш олиб боришни таъминлайди, бунда педагогика, психология ва бошқа фанлар соҳасида эришилган ютуқлардан кенг фойдаланади;

озодликдан маҳрум этилган жойлардан бўшатилган шахсларнинг ишга жойлашишига ва турмушда ўз ўрнини топишига кўмаклашади;

озодликдан маҳрум этилган жойлардан бўшатилган шахсларни қонунчиликка мувофиқ маъмурий назорат қилиб туради, шунингдек, қонун томонидан белгиланган ҳолларда шартли равишда жазога ҳукм этилган ва шартли равишда жазони ўташдан озод этилган шахсларни назорат қилиб боради;
қонунчиликка мувофиқ ўт сочар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи моддаларни сотиб олиш, сақлаш, наркотик ва радиоактив моддаларни ташиш, ўқ отиш тирлари ва отишма жойларини, қурол-яроғларни тузатиш ва пиротехника корхоналари, ов ва спорт қуроллари билан савдо қилувчи дўконларни очишни ва уларнинг ишлашини назорат қилиб боради;

белгиланган тартибда полиграфия ҳамда штемпел-гравюра корхоналарининг ишини, ҳамда муҳр ва штампларни тайёрлашни назорат қилиб боради, тадбиркорлик субъектларининг муҳрлари ва штамплари бундан мустасно;

табиий офатлар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар рўй берганда одамларни ва мол-мулкни қутқаришда қатнашади, бунда жамоат тартиби сақланишини таъминлайди, мол-мулкни муҳофаза қилишни ташкил етади, бундай ишларга аҳолини, шунингдек, транспорт ҳамда корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқароларга тегишли воситаларни қутқарув ишларини ва кечиктириб бўлмайдиган авария - қайта тиклаш ишларини ўтказишга жалб қилишга кўмаклашади;

ҳуқуқбузарликдан ва бахциз ҳодисалардан зарар кўрган ҳамда жамоат жойларида оғир аҳволда қолган шахсларга шошилинч ёрдам кўрсатишни ташкил етади;

туманда аҳоли яшайдиган бошқа жойларда йўл ҳаракатини ва автомобил йўлларида қатновни бошқаришни ташкил этади, вазирликлар, идоралар ва транспорт ташкилотларининг автомототранспорт ҳамда транспорт аварияларининг олдини олиш чора-тадбирларини ўтказишларини назорат қилади;

корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқароларга тегишли автомототранспорт воситаларини рўйхатга олади ва ҳисобга олиб боради, шунингдек, ана шу транспорт воситаларининг техника аҳволини назорат қилиб туради;

кўчалар, автомобил йўллари ва улардаги йўл иншоотларининг бехатар ҳаракат қилишни таъминлайдиган аҳволда бўлишини назорат қилиб боради, улардан фойдаланиш шароитларини яхшилаш тадбирларини кўради, автотранспортдан фойдаланиш ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солган ҳолларда кўчалар ва автомобил йўлларининг айрим участкаларида автотранспорт ҳамда пиёдалар қатновини белгиланган тартибда чеклайди ва тақиқлайди;

корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва бошқа объектларни, шунингдек, фуқароларнинг уйларини белгиланган тартибда муҳофаза қилишни ташкил этади ва амалга оширади, идоравий қўриқлашни инспекция қилади, қўриқлашнинг ишончлилигини ва бу ишларга харажатларни камайтириш чораларини кўради;

ўта хавфли давлат жиноятчилигига қарши курашда ҳамда давлат хавфсизлигини сақлашга доир бошқа тадбирларни ўтказишда ёрдам беради;
ички ишлар органлари шахсий таркибининг касб малакасини ошириш ва интизомини мустаҳкамлаш тадбирларини амалга оширади, шахсий таркиб томонидан ички ишлар органлари фаолиятини белгилаб берувчи хизматни ўташ ҳақидаги низомлар, уставлар ва йўриқномалар талабларининг бажарилишини таъминлайди;
белгиланган тартибда ва ўз ҳуқуқлари доирасида ички ишлар органлари шахсий таркибига махсус унвонлар бериш таклифини вилоят бошқармасига беради;

ички ишлар органларига улар зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда фаол кўмаклашган ички ишлар тизимининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини ва фуқароларни белгиланган тартибда кўкракка тақиладиган нишонлар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, шунингдек, рағбатлантиришнинг бошқа турлари ҳақида вилоят бошқармасига номзодларни таклиф этади;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда кўчалар, ҳовлилар ва аҳоли яшайдиган бошқа жойлар ҳудудини, шунингдек, фуқаролар дам оладиган шаҳардан ташқари жойлар ва чўмиладиган жойларда санитария қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиб боради;
эпидемиялар ва эпизоотияларга қарши курашда, шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда, браконерликка ҳамда ов ва балиқчилик қоидаларининг бузилишига қарши курашда карантин тадбирлари ва чораларини амалга оширишда тегишли идораларга ёрдам беради;

жамоат бирлашмалари, ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан биргаликда иш олиб боради;
ўз ҳуқуқи доирасида ҳарбий-сафарбарлик ишларини ва фуқаролар мудофааси тадбирларини амалга оширади;

фуқаролардан тушган таклифлар ва аризаларнинг ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлайди;
икки томонлама ва кўп томонлама битимларнинг шартларида назарда тутилган бошқа тадбирларни амалга оширади;

хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида қонунчиликка мувофиқ хулосалар беради ва назоратни амалга оширади;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга оширади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM