Туманда Самарқанд вилояти ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 февраль куни тумандаги Оқтош тадбиркорлик ва сервис коллежи биносида  вилоят ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш, ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш сингари 120 тадан ортиқ масала юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъуллар бириктирилиб, ўз вақтида ижросини таъминлаш юзасидан мутасадди раҳбарлар зиммасига аниқ вазифалар юкланди. Барча мурожаатлар ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM