“Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Нарпай тумани маданият бўлими, ёшлар иттифоқи ва “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлимлари ҳамкорлигида Оқтош коммунал ва қурилиш хўжалик касб-ҳунар коллежида “Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда 56 та маҳалла мутахассислари, психологлар, корхона ва таълим муассасаларининг ёшлар етакчилари иштирок этди.

Семинар давомида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, 5 та муҳим ташаббус, аҳоли орасида психологик суҳбатлар ўтказиш асослари ва муаммоларини ўрганишда ўзига хос жиҳатлар ҳақида фикр юритилди.

Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида улар туман маданият марказларида ташкил этилган барча мусиқа ва фан тўгаракларига таклиф этилди.

Семинар якунида туман санъаткорлари ҳамда ижодий жамоаларининг чиқишлари намойиш этилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM