Ҳокимлик ахборот хизмати

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Раҳбари: Самадов Азизбек Шухратович 

 

 Биографияси

Манзил: Нарпай тумани, А.Навоий кўчаси, 64-уй.
Телефон: 0 (366) 432-13-68

Факс: 0 (366) 432-13-68

E-mail:  aziz3344@umail.uz

 

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ АСОСИЙ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИ

Туман ҳокимлиги раҳбарияти томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади;

кенг жамоатчиликни туман ҳокимлигининг фаолияти, унинг соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилади;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, хизмат билан доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантиради, ахборот хабарларини тарқатади;

туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ахборотни тезкорлик билан жойлаштиради ва ўз вақтида янгилаб боради;

туман ҳокимлигининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда миллий ва хорижий ОАВда тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлайди;

идора фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг ҳолати ҳамда миллий ва хорижий ОАВ позициясини таҳлил қилади ва улар тўғрисида туман ҳокимига ахборот беради;

туман ҳокимлигининг фаолият соҳасига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банкини шакллантиради ва юритади.

АХБОРОТ ХИЗМАТИ ЮКЛАНГАН ВАЗИФАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ ФУНКЦИЯЛАРНИ БАЖАРАДИ:

Ахборот хизмати олдида турган вазифаларни самарали ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни туман ҳокимлигининг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда тўплайди ва уларни пухта ишлайди;

туман ҳокимлиги фаолиятига доир масалалар бўйича жамоатчилик фикрини ҳамда оммавий ахборот воситалари позициясини ўрганишга доир таҳлилий ишларни амалга оширади, туман ҳокимлиги раҳбариятига ахборот бериш учун эълон қилинган долзарб материаллар шарҳларини тайёрлайди;

ОАВ билан ахборот-маълумотнома ишларини амалга ошириш учун туман ҳокимлиги фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банки ташкил этилиши ва юритилишини таъминлайди;

туман ҳокимлигининг веб-сайти ташкил этилишини ва уни замонавий даражада юритишни таъминлайди;

туман ҳокимлиги томонидан ташкил этиладиган расмий тадбирлардан теледастурлар, роликлар ва лавҳалар тайёрлашда ва уларни монтаж қилишда иштирок этади ҳамда ушбу материалларни белгиланган тартибда сақлаш учун уларнинг архивлаштирилишини таъминлайди;

туман ҳокимлиги фаолиятига доир фото, аудио ва видеоматериалларни тайёрлайди;

туман ҳокимлигининг фаолият соҳасига алоқадор фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банки шакллантирилиши ва юритилишини таъминлайди.

2015-2019 © GOVERNMENT OF NARPAY DISTRICT. Maked by: SAKTRM