ҲАМКОРЛИКДАГИ ТАДБИР

             Нарпай туман ИИО Пробация гуруҳи томонидан “Ҳамкор” махсус профилактик тадбири бўлиб ўтди.  Тадбирда туман ҳокимлиги, вилоят  ИИБ Пробация бўлими, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари ва бошқалар иштирок этдилар.

         Ҳамкорликда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлик бўлмаган жазо турларига ҳукм, ажрим қилинган назоратдаги шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларнинг бандлигини таьминлаш, қайта жиноят содир этишининг олдини олиш чора-тадбирлари кўрилди. Шу каби назорат остидаги шахсларнинг мурожаатлари тингланди.

           Шундан сўнг жиноят ишлари бўйича туман суди билан ҳамкорликда  “Ноғорахона” маҳалласи биносида сайер суд мажлиси ўтказилиб, Пробация гуруҳи ҳисобида турган 6 нафар назоратдаги шахслар муқобил жазодан шартли озод этилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM