МУНОСИБ РАҒБАТ

Туман ҳокими ўринбосари Жасур Шодиев “Қорасироқ техникаси” ММТПга қарашли фермер хўжаликлари далаларида бўлиб, йиғим-теримда фаол иштирок этаётган бир қатор илғор теримчиларни туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирлади.
Дарҳақиқат, мавсум иштирокчилари доимий равишда муносиб тақдирланишмоқда. Маълумот учун айтиш жоизки, пахта йиғим-терими мавсуми бошидан буён бугунга қадар 26 млрд. 940 млн. сўм терим пуллари тарқатилган. Шундан уч кунлик,  яъни 12-15 октябрь кунлари 4 млрд. 134 млн. сўм пул маблағлари пахта майдонининг ўзида теримчилар берилди. Илғорларга эса совғалар улашилмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM