Жорий йилнинг 12 март куни туман Болалар ўсмирлар спорт мактабининг спорт залида ёш спортчилар ўртасида спортнинг Миллий кураш тури бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 9 та вазн тоифасида 90 дан зиёд спортчилар қатнашишди. Мусобақа якунида ғолиблар туман Ёшлар иттифоқи ва туман жисмоний тарбия ва спорт бўлимининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.