Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни турли бузғунчи кучлар таъсиридан ҳар томонлама ҳимоялашга қаратилган давра суҳбати ўтказилди

2019 йилнинг 12 март куни туман ҳокимлиги маданият бўлимига қарашли 4-сон Маданият марказида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни турли бузғунчи кучлар таъсиридан ҳар томонлама ҳимоялашга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида туман ҳокимининг ўринбосари А.Рустамов, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Ш.Ўринов ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институти ўқитувчиси Ж.Осмонов ёшларда ватанга мухаббат ва садоқат туйғуларини шакллантириш, бугунги тинч ва осойишта ватанда яшаётганликларига шукрона қилиб, ватанга содиқ билимли, ақлан ва руҳан камол топиб улғайишлари тўғрисида кенг тушунчалар бериб ўтдилар. 

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM