Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 9 апрел куни тумандаги Тоткент маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 12-умумий ўрта таълим мактаби биносида тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси ва Жиноятчилик бўйича туманлараро суд раиси ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида маҳалла фуқаролари билан ҳудудда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар ва ёшлари турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, бу борада аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича сайёр йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда аҳолини қийнаб келаётган бошқа масалалар ҳам тингланиб, 10 нафар фуқаронинг муаммоси жойида ҳал этилди ва 1 нафар фуқаронинг муаммосини ҳал қилиш учун тегишли ташкилотлар раҳбарларига 3 кун муддатда муаммони ҳал қилиш бўйича топшириқ берилди.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM