Нарпай туманидаги "Тортувли" маҳалласида барча туман ташкилотлари ҳамкорлигида собиқ "Пахтакор 79" жамоаси аъзоси Сирожиддин Бозоров хотира турнири бўлиб ўтди. Навоий вилояти ва Самарқанд вилояти жамоаларидан иборат 8 та жамоа иштирок этди. Тадбир якунида ғолиблар тақдирланиб Сирожиддин Бозоров хотирасига дуо ўқилди.