"Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди

Нарпай тумани 1-сектор худудида жойлашган "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 41-умумтаълим мактаби биносида туман ҳокимининг навбатдаги сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан билдирилган муаммолар юзасидан жами 5 та муаммодан 4 таси жойида ижобий ҳал этиб берилди. Қолган 1 та муаммоли масала бўйича тегишли ташкилот раҳбарига 2 кун муддатда ижобий ҳал этиш бўйича топшириқ берилди.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM