Туман ҳокими тумандаги 24-умумтаълим мактабининг ўқувчилари билан суҳбат ўтказди

Жорий йилнинг 6 сентябр куни туман ҳокими Б.Жабборов тумандаги 24-умумтаълим мактабининг 1-б, 2-а, 11-в синф ўқувчилари билан суҳбат ўтказди. Мактаб ўқувчиларига Ватанпарварлик руҳида камол топиш, китобхонлик салоҳиятини ошириш борасида тушунчалар берилди. Шунингдек таълим олаётган маданият, санъат ва спортга қизиқувчи ёш истеъдодли ўқувчиларни қизиқтирган таклиф ва саволларига жавоб берилди. Бундан ташқари мактабни куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM