Туман Давлат солиқ инспекциянинг вазифалари ва функциялари

Қуйидагилар Давлат солиқ инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ва солиқ қонунчилигига, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланишига, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишига риоя қилиниши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлаш;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўлиқ миқдорда тушишини таъминлаш;

солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш, ахборот ресурс маълумотларининг ягона интеграциялаштирилган базасини юритиш асосида солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш механизмларини такомиллаштириш, уларга кўрсатиладиган ахборот-маслаҳат хизматлари ва интерактив хизматлар соҳасини кенгайтириш, солиқ соҳасидаги ҳуқуқ бузилишларининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш; (ЎзР ВМ 13.12.2012 й. 353-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

пул маблағларининг ноқонуний айланиши манбаларига барҳам бериш, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд пул тушумларининг ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

хўжалик юритувчи субъектлар, юридик ва жисмоний шахслар фаолиятини рағбатлантириш бўйича қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, уларга зарур имтиёзлар ва преференциялар бериш юзасидан таклифлар киритиш;

бозорлар ва савдо комплексларининг молиявий-хўжалик фаолияти, улар томонидан солиқ қонунчилигига риоя етилиши юзасидан қатъий назоратни амалга ошириш ва уларнинг ҳудудида аниқланган ҳуқуқ бузилишлари бўйича суриштирувлар ўтказиш, жиноий ишларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;

республика назорат қилувчи органларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш масалалари бўйича мувофиқлаштирилишини таъминлаш, ушбу ишларни ўтказишда бир-бирини такрорлашга ва суиистеъмолчиликларга ёъл қўймаслик;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта ҳамда експорт-импорт операцияларини амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида қонунчиликка қатъий риоя етилиши юзасидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;

солиқ хизмати органларини ҳалол, юқори малакали ходимлар билан таъминлаш, коррупция ва ишга расмиятчилик билан ёндашиш ҳолатларига кескин барҳам бериш ишларини тизимли амалга ошириш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни доимий равишда таъминлаш.

Давлат солиқ қўмитаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

а) давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тушиши прогнозини ишлаб чиқишда қатнашади;

солиққа оид қонун ҳужжатларини, шу жумладан, табиий ресурслардан еҳтиётлаб ва самарали фойдаланишни рағбатлантиришга ёъналтирилган қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни унификация қилиш, солиқ юкини қисқартириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва еркинлаштириш, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рағбатлантириш, уларга зарур имтиёзлар ва преференциялар бериш бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашади;

белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлари ва идоралари билан биргаликда солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ солиш масалалари бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

солиқ ҳисоботлари ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқиш, тўлаш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар шаклларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;

солиқ қонунчилиги бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламларини нашр қилади, давлат солиқ хизмати органларини қонун ҳужжатлари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан солиқ соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича халқаро шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади ҳамда уларнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлайди;

б) солиқ соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя етилиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлаш соҳасида:

солиқ тўловчилар фаолиятини белгиланган тартибда солиқ бўйича текширади, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия мажбурий бадалларининг тўғри ҳисоблаб чиқилишини, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан уларнинг фуқароларнинг якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақамларига тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини текширади;

давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта експорт-импорт операцияларини амалга оширишда қонун ҳужжатларига қатъий риоя етилишини белгиланган тартибда назорат қилади;

солиқ тўловчилардан ёки уларнинг мансабдор шахсларидан тушунтириш хатлари олади, солиқ тўловчининг мол-мулки мавжудлигини текширади, шунингдек ҳудудларни, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо биноларини ва бошқа биноларни, шу жумладан, солиқ тўловчилар томонидан даромадлар олиш учун фойдаланиладиган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ жойларни кўздан кечиради (текширади);

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан пул маблағлари ва моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини, корхоналар ҳудудига моддий бойликларни олиб кириш ва у ердан олиб чиқишда корхоналарда рухсат бериш тизими ишларининг ташкил етилиши ҳолатини текширади;

солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) давомида ҳисоботдаги маълумотларнинг ишончлилиги ва тўғрилигини аниқлаш, давлат солиқ хизмати органларига тақдим етилган молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларида фактларнинг бузиб кўрсатилишини аниқлаш ва уларни бартараф қилиш учун бухгалтерия ҳисоблари ва молиявий ҳисоботларни текширади;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя етилишини назорат қилади;

солиқ соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бузилишлари тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа ахборотларни текширади;

солиқ қонунчилигининг бузилиши ҳолатларини таҳлил қилади ҳамда солиққа доир ҳуқуқ бузилишларига кўмаклашадиган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф етиш юзасидан тегишли органларга таклифлар киритади;

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда солиққа оид ҳуқуқ бузилишларига қарши курашишнинг узоқ муддатли ҳамда жорий дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш масалалари бўйича республика назорат органлари фаолиятининг мувофиқлаштирилишини, ушбу ишни амалга оширишда бир-бирини такрорлашга ва суиистеъмолчиликларга ёъл қўйилмаслигини таъминлайди;

в) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўлиқ миқдорда тушишини таъминлаш соҳасида:

солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тўхтатилиши) тўғрисида ахборот тақдим етадиган органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади; (ЎзР ВМ 13.12.2012 й. 353-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

белгиланган тартибда солиқ тўловчилар томонидан тақдим етилган молия ва солиқ ҳисоботларини, шунингдек солиқ тўловчиларнинг фаолияти тўғрисида солиқ органлари ахборот ресурс маълумотларининг ягона интеграциялашган базасида йиғилган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида камерал назоратни амалга оширади; (ЎзР ВМ 13.12.2012 й. 353-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган пул маблағларининг давлат даромадига тўлиқ ва ўз вақтида тушишини, шунингдек давлат органларига берилган мол-мулк ҳисобини назорат қилади;

юридик шахслар томонидан фойдаланилган електр енергияси учун тўлов муддати ўтган қарзларни йиғади ва маблағларнинг тўлиқ тушишини назорат қилади;

г) солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш, уларни тўлиқ қамраш ва ҳисобга олиш механизмларини такомиллаштириш, Солиқ тўловчилар идентификациялаш тартиб рақамларининг ягона реестрини юритиш соҳасида:

солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлайди;

юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни четдан келтирувчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлайди;

юридик ва жисмоний шахсларга уларни, идентификациялаш тартиб рақамлари берган ҳолда, солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисида ҳужжатлар беришни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил қилади;

Солиқ тўловчилар идентификациялаш тартиб рақамларининг ягона реестрини шакллантиради ва юритади;

солиқ органлари ахборот ресурс маълумотларининг ягона интеграциялаштирилган базасида солиқ тўловчилар бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоблаб чиқилиши ва амалдаги тушумлари ҳисобини юритади; (ЎзР ВМ 13.12.2012 й. 353-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар ҳисобини юритади;

банклар томонидан тегишли ахборот тақдим етилишига кўра банк счётлари бўйича олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик фаолияти бўйича - уч ой мобайнида) пул операцияларини амалга оширган ҳолда молия-хўжалик фаолиятини юритмаётган корхоналарни аниқлайди;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга туришдан бош тортиши механизмларини ўрганади, аниқлайди ва бартараф этади;

ахборот хавфсизлиги таъминланишини ҳисобга олган ҳолда, барча солиқ тўловчилар ва солиқ тушумлари бўйича ахборот ресурс маълумотларининг ягона интеграциялаштирилган базасини ташкил қилади; (ЎзР ВМ 13.12.2012 й. 353-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

солиқ ахборотларини қабул қилиб олиш, ишлаш, узатиш ва сақлаш жараёнларини автоматлаштириш чора-тадбирларини кўради;

давлат солиқ хизмати органларида, ахборот хавфсизлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, ягона ахборот, дастурий-техник ва телекоммуникация тизими жорий етилишини ташкил қилади;

солиқ маъмуриятчилиги жараёнида давлат солиқ хизмати органлари ишига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий етади ҳамда харажатларни мақбуллаштириш ва ресурс таъминотини ривожлантириш учун уларни технологик жараёнларни юритишнинг замонавий тизимлари ва бошқаришнинг тезкор воситалари билан жиҳозлайди; (ЎзР ВМ 13.12.2012 й. 353-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

д) солиқ солиш базасини кенгайтириш ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш, солиқ соҳасидаги ҳуқуқ бузилишларининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш соҳасида:

солиққа оид ҳуқуқ бузилишларини содир қилган шахсларни қидириб топиш учун материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда беради, давлатга етказилган зарарни белгиланган тартибда ундиришни таъминлаш чора-тадбирларини кўради;

солиқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга бошқа мажбурий тўловлар бўйича тўлов муддати ўтган қарзларнинг Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ундиришга ёъналтирилган қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар ташкил етилиши ва қўлланишини таъминлайди;

акцизга тортиладиган товарларни ишлаб чиқариш ва уларнинг муомалада бўлишидаги ҳуқуқ бузилишларини аниқлаш, олдини олиш ва уларга барҳам беришни белгиланган тартибда ташкил қилади ва амалга оширади;

ишлаб чиқариш ва даромадлар миқдорларини яшириш, сотилган маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар ҳажмларини камайтириб кўрсатиш механизмларини ўрганиш ва аниқлашни ташкил қилади ҳамда амалга оширади, кўрсатиб ўтилган механизмларнинг қўлланишини бартараф етиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

маъмурий ҳуқуқбузилишлари бўйича ишларни юритади;

солиққа оид жиноятларнинг содир етилиши ҳолатларини аниқлаш учун, суриштириш, тергов ва суддан яшириниб юрган шахсларни қидириб топиш учун оммавий ахборот воситалари имкониятларидан фойдаланади;

е) пул маблағларининг ноқонуний айланиши манбаларига барҳам бериш, нақд пул тушумининг аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан банклар кассаларига ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш соҳасида:

савдо ва хизматлар кўрсатишни ташкил етишнинг қонунчиликка мувофиқлиги, шу жумладан, назорат-касса машиналарини, пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиб олиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотиш ҳамда маркировка қилиш қоидаларига риоя етилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

товарларни улгуржи сотишда қонун ҳужжатларида белгиланган талабларнинг бажарилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилади;

нақд пул маблағлари муомалада бўлишининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул айланмасига ега бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳуқуқ бузилишларини аниқлаш, олдини олиш ва уларга барҳам бериш тадбирларини ташкил қилади ва амалга оширади;

савдо, умумий овқатланиш ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан савдо ва нақд тушумни банклар кассаларига топшириш қоидаларига риоя етилишини белгиланган тартибда режадан ташқари текширишларни амалга оширади;

ж) солиқ қонунчилигига риоя етиш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ёрдам кўрсатиш, уларга кўрсатиладиган ахборот-маслаҳат хизматлари турларини кенгайтириш соҳасида:

солиққа доир қонун ҳужжатларини нашр етиш, кўпайтириш ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органларига етказиш, маслаҳат хизматлари кўрсатиш, солиқ тўловчиларни солиқларни ўз вақтида ҳисоблаб чиқиш, солиқ ҳисоботларини ва солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим етишга ўқитиш учун сервис-марказлар ташкил қилади;

солиқ солиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни солиқ тўловчиларга ўз вақтида етказиш ишларини ташкил етади;

солиқ тўловчиларга реал вақт режимида кенг кўламли интерактив хизматлар кўрсатилишини ташкил етади; (ЎзР ВМ 13.12.2012 й. 353-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)

ЎзР ВМ 13.12.2012 й. 353-сон Қарорига мувофиқ тўртинчи-олтинчи хатбошилар бешинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин)

юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатлари ҳимояланишини таъминлайди;

юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ солиш ва солиқ қонунчилиги бузилиши масалалари бўйича мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотларнинг маҳфийлигига риоя етиш ишларини ташкил қилади;

з) бозорлар ва савдо комплексларининг молия-хўжалик фаолияти юзасидан қатъий назоратни амалга ошириш соҳасида:

бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойларида молиявий-иқтисодий ҳамда солиқ соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқ бузилишларини аниқлайди, уларнинг олдини олади ва уларга барҳам беради;

бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудларида сифациз, қалбакилаштирилган (ясама) ёки контрабанда товарларини тайёрлаш ва сотишга қарши курашади;

бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида, уларга туташ бўлган автомобил воситаларининг тўхташ жойларидан, шунингдек улар ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятидан олинган пул оқимлари ва маблағлар тушуми ҳисобининг тўлиқлигини таъминлайди;

бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида, уларга туташ бўлган автомобил воситаларининг тўхташ жойларидан молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларида ҳуқуқни бузиш содир етилиши ҳолатлари бўйича терговдан олдинги текширишларни ташкил етади ва олиб боради, жиноий ишлар қўзғайди, улар бўйича суруштирув ишларини амалга оширади, жиноят ишларини терговга тегишлилигига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига беради;

солиққа оид ҳуқуқ бузилишлари натижасида давлатга, юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўради;

и) давлат солиқ хизмати органларини ҳалол, юқори малакали, ўз ишига садоқатли ходимлар билан таъминлаш, кадрлар таркибининг сифат даражасини яхшилаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш соҳасида:

қўйилган талабларга мувофиқ кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларини, шу жумладан, давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларида, ташкил етади;

белгиланган тартибда таълим муассасалари ташкил етиш, шунингдек давлат олий таълим муассасалари имкониятларидан фойдаланиш ёъли билан давлат солиқ хизмати органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларининг доимий асосда ташкил етилишини таъминлайди;

давлат солиқ хизмати органлари ходимлари лавозимларининг малака тавсифномаларини ишлаб чиқади, раҳбарлар ва мутахассисларни аттестациядан ўтказади, уларга ўз ваколатлари доирасида махсус унвонлар беради;

кадрларни Ўзбекистон Республикасига содиқлик, ватанпарварлик, ҳалоллик ҳамда ҳуқуқий давлат ғоялари ва асосларини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш юзасидан узлуксиз ишларни амалга оширади;

тегишли танловдан ўтмаган ёки лавозим вазифаларини жиддий бузганлиги учун илгари давлат солиқ хизмати органларидан бўшатилган шахсларнинг ишга қабул қилинишига ёъл қўймаслик юзасидан назоратни таъминлайди;

давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан солиқ тўловчиларга нисбатан ғаразли мақсадларда ноқонуний таъсир кўрсатиш ҳолатларини аниқлайди ва уларга барҳам беради;

солиқ органларида коррупция ҳолатларини аниқлашга, уларнинг олдини олишга ва уларга барҳам беришга ёъналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади, ташкил етади ва уларни амалга оширишда қатнашади;

хизмат вазифаларини бажараётганда давлат солиқ хизмати органлари ходимларини ноқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ҳар икки йилда кўпи билан бир марта давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотларининг бюджет ва хўжалик фаолияти бўйича харажатлар сметалари ижроси юзасидан тафтишни амалга оширади. Жуда зарур бўлганда ва молия-хўжалик фаолиятида қонун бузилишларига йўл қўйилган ҳолатлар тўғрисида ишончли ахборот мавжуд бўлган тақдирда навбатдан ташқари тафтишлар ўтказилиши мумкин;

давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан моддий ва пул ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари бажарилишини таъминлайди, хўжасизлик, исрофгарчилик, давлат маблағларини ва бюджетдан ташқари маблағларни асоссиз равишда сарфлаш, смета интизомини бузиш ҳолларига барҳам беради.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Разработан в: SAKTRM