27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни ҳамда 30 июн “Ёшлар куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Жорий йилнинг 26 июн куни туман ҳокимлиги томонидан тумандаги Ёшлар истироҳат боғида "27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" ҳамда 30 июн “Ёшлар куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил қилинди. Тадбирда тумандаги секторлар раҳбарлари, ташкилотлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ходимлари, тумандаги барча фаол ёшлар иштирок этдилар.
Тадбирда туман ҳокими Б.Жабборов иштирок этиб, тадбир иштирокчиларини ушбу қўшалоқ байрамлар билан табриклади.
Шундан сўнг, “Пахтакор овози” газетаси таҳририятида узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилиб келаётган бир қанча ходимларга ҳамда ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг фаол ёшлари ва ходимларига туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
Мазкур тадбирда маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастурлари намойиш этилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Разработан в: SAKTRM