Нарпай туманида фаолият кўрсатаётган тадбиркор ва ташаббускорлар билан туман ҳокими учрашуви ўтказилди

Жорий йилнинг 5 август куни Нарпай туманида тадбиркорларнинг муаммоларини бартараф қилиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларини икки баробар ошириш мақсадида Оқтош шаҳрида фаолият кўрсатаётган тадбиркор ва ташаббускорлар билан туман ҳокими учрашуви ўтказилди. Учрашувда ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари ҳамда инвестиция бўйича ўринбосарлари, тадбиркорлар билан бевосита алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, 20 га яқин тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари эшитилди.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Разработан в: SAKTRM