РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

             Туман ички ишлар бўлими бошлиғи  Тожиддин Эшназаров 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшлар билан учрашди.

          Учрашувда ёшларга ҳуқуқий онг ва саводхонликни ошириш борасида қилинаётган ишлар, олиб борилаётган тарғиботлар ҳамда уларнинг самараси ҳақида таъкидланди. Шу каби соҳага қизиқувчан ёшларда кўникма ҳосил қилиш учун туман ичики ишлар бўлимида “Очиқ эшиклар” куни ташкил этилади.  Бу ўз навбатида ёшларда ички ишлар органлари фаолиятига қизиқишни янада оширади.

           Такъкидландики, эндиликда туман ички ишлар бўлими ва Ёшлар иттифоки туман Кенгаши ҳамкорлиги йўлга қўйилади. Яъни фаол ёшлар ходимлар билан бирга жойларда тарғибот, тушунтириш ишлари ҳамда назорат олиб борадилар.

            Учрашув сўнггида Т.Эшназаров бир қатор ёшларга китоблар совға қилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Разработан в: SAKTRM