БАҲС-МУНОЗАРАГА БОЙ СЕМИНАР

              Бугун 17-умумтаълим мактабида  “Математика фанидан аниқланган бўшлиқларни тўлдириш бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш” мавзусида ўқув-амалий семинар уюштирилди.

              Унда  вилоят мактабларининг математика фани ўқитувчилари учун Каттақўрғон шаҳар ва туман, Пахтачи ҳамда Нарпай туманларидаги тажрибали педагоглардан иборат тренер ўқитувчилар маҳорат дарслари ўтишмоқда. Мактабларда дарсларни ўтиш тартиби, фан тўгараклари фаолияти юзасидан тушунчалар бериляпти.

            Шунингдек, мактабда  Юртбошимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар кўргазмаси ташкил этилди. Семинар иштирокчилари бу борада ўзарпо фикр алмашдилар.

        Яна бир гап. Бир вақтнинг ўзида тумандаги 17, 27, 64, 69-умумтаълим мактабларининг 5 синф ўқувчиларидан иборат тўртта гуруҳ “Ёш математиклар” кўрик-танловида беллашишмоқда.

            Семинар сўнггида иштирокчилар ўтилган дасрларни таҳлил қилдилар. Бир сўз билан айтганда семенар ўзаро савол-жавоб, баҳс-мунозарага бой тарзда ўтди.

           

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Разработан в: SAKTRM