МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

           Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг туманидаги қабулхонасининг “Ўзбекистон” ва “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар  йиғинларида тадбиркорлар билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда ҳудудда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар иштирок этдилар.

                 Қабул жараёнида 42 нафар тадбиркорнинг мурожаати кўриб чиқилди. Аксарият мурожаатлар мутасадди ташкилот ходимлари томонидан жойида ижобий ҳал қилинди. Шу каби тадбиркорларга ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди.

               Масалан, фуқаро Жавлонбек Хидиров, Қобил Ҳасановлвр мини стадион ва маиший хизмат кўрсатиш фаолияти орқали аҳолига хизмат кўрсатиш мақсадида ер ажратилишини сўрадилар. Туман “Ермулккадастр” давлат корхонаси вакили ер ажратишда меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартиб тўғрисида, яъни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали берилиши ҳақида тўлиқ тушунча берди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Разработан в: SAKTRM