Дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда

         Туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича кескин чоралар кўрилмоқда. Жумладан, бугун  марказ ходимларидан иборат 15 та гуруҳ туман ҳокимлиги назоратида ташкиллаштирилган 14 та ёрдам машиналарида маҳаллаларга йўл олди.

        Гуруҳ аъзолари аввало, ҳудудлардаги мактаб, боғча, савдо дўконлари, сартарошхона ва бошқа аҳоли гавжум бўладиган жойларда дезинфекция ишларини олиб бормоқда. Шунингдек, хориждан қайтган фуқароларга мамлакатимизга кирган вақтдан бошлаб, 14 кун муддатда  чегараловчи ва санитария-эпидемиологик тартибида тиббий кузатув қоидаларига риоя қилиш мажбуриятномалари топширилди. Уларга яшаш манзилларидан чиқиб кетмаслик, доимий ҳимоя ниқобида юриш лозимлиги, касаллик белгилари  аниқланганда тез ёрдамни уйига чақириш, бу қоидаларни бузган тақдирда қонуний чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

           Маълумот учун шуни таъкидламоқчимизки, туманимизга хориждан 180 нафар фуқаро қайтган. Барчаси туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан тиббий назоратга олинган.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Разработан в: SAKTRM