МАСОФА САҚЛОВЧИ МОСЛАМА ЎРНАТИЛДИ

             Куни кеча туман ҳокими Ботир Жабборов “Мирбозор бозори” ва “Оқтош Деҳқонобод” масъулияти чекланган жамиятлари маъмурияти ҳамда тегишли соҳа вакиллари билан суҳбатлашиб, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан таклиф берган эди.
                Бозорда ташкил этилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасида харидорлар ўртасида оралиқ масофани сақлаш учун расталар ёнида уларнинг бир-биридан икки метр узоқликда туришларини таъминлавчи қурилма ўрнатилди. Худди шундай мослама “Оқтош Деҳқонобод” бозорига кириш йўлагига ҳам қурилди.
             Коронавирус касаллигининг олдини олиш бўйича бутун мамлакатимизда, хусусан туманимизда ҳам кескин чорлар кўрилмоқда. Мақсад эса фуқаролар саломатлигини сақлашдан иборат.  Одамлар ҳам вазиятни тўғри тушуниб, ўзлари ва яқинлари соғлигига бефарқ бўлмасликларини истардик.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM