Туман ҳокимининг ёшларга табриги

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!
Барчангизни 30 июнь – Ёшлар куни билан чин дилдан табриклайман.
Маълумки, 2017 йилнинг 30 июнь куни Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг тўртинчи қурултойида ёшларни чинакам суянчи, таянчи бўла оладиган Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этиш таклифини берган эди. Таклиф делегатлар томонидан қўллаб-қувватланиб, бу сана “Ёшлар куни” деб эълон қилинди. Айтиш жоизки, ўтган уч йил давомида иш услубини тубдан ўзгартирган ташкилот фаол, иқтидорли ҳамда уюшмаган ёшларни бирлаштириб, уларнинг ишончини оқлаб келмоқда.
Бугунги кунда спорт, таълим ва бошқа соҳаларда ютуқларга эришган фарзандларимиз рағбатлантирилмоқда. Улардан ибрат, намуна олган тенгдошларининг қалбида ҳам она Ватанимизга муҳаббат, садоқат туйғулари уйғонди. 
Яқиндагина умумтаълим мактабларининг 11 синфини 2973 нафар ўқувчилар томомлади. Улар орасидан 16 нафар йигит-қизлар олтин, 4 нафари кумуш меддалар билан тақдирланди. Бу албатта, Юртбошимиз томонидан ёшларга кўрсатаётган эътибор, ғамхўрлик, берилаётган имкониятнинг ёрқин ифодасидир.
Қадрли ёшлар!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилдаги 5466-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида туманда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, ушбу Фармонга мувофиқ “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш бўйича бугунгача 10 нафар ёшларга ер майдонлари ажратилган. 4 та иншоот қуриб битказилиб, фойдаланиб келинмоқда.
Бугун ҳам ёшларимизнинг байрами кунида Сарвар Инатовга қарашли “Yoshlar mehnat guzari” фойдаланишга топширилди.
Бунда савдо дўкони, нон ишлаб чиқариш цехи, автомобилларни таъмирлаш ҳамда авто ювиш шаҳобчаси йўналишларида 5 та иш ўрнлари яратилди.
Истардимки, фаол ёшларимиз сафи янада кенгайиб, улар юртимизнинг бунданда гуллаб-яшнашига ўз ҳиссаларини қўшаверишсин.
Азиз ёшлар!
Барчангизни бугунги байрам билан яна бир бор самимий қутлаб, сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака тилайман.
Доимо соғ-омон бўлинг, азизлар!
Нарпай тумани ҳокими
Ботир Жабборов

2015-2020 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM