ДЕЗИНФЕКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

Туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари коронавирус  инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида кескин чоралар кўрмоқда. Бозорлар, бекатлар, ташкилот, муассаса бинолари, шу каби аҳоли хонадонларини дезинфекциялаш билан бирга, карантин қоидаларига қатъий амал қилиш, шахсий гигиенага риоя этиш лозимлиги ҳақида фуқароларни огоҳлантириб боришяпти. Кўчалар, бозорлар, шаҳар марказини дезинфекция қилишда туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳам уларга кўмакдош.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM