ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛДИ

“Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган “Нарпай нафис қоғоз” масъулияти чекланган жамиятга “Агробанк” АТБ Нарпай филиали томонидан 220 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди.

Бугун бу ерга салфетка ва бошқа қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналари келтирилиб, ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Шунингдек, “Ўзбекистон” маҳалласи ҳудудидаги  “VILLAGE-STROY BUILDING” оилавий корхонаси  ҳам ажратилган 220 миллион сўмлик кредит ҳисобидан шлакоблок ишлаб чиқариш ускунаси келтириб, иш бошлади.

1-сектор раҳбари – туман ҳокими Ботир Жабборов ташаббуси билан ушбу корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳажми кенгайтирилиб, қўшимча иш ўринлари яратилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM