ЎЗТЕЛЕКОМ” ЖАВОБ ҚАЙТАРДИ

Ижтимоий тармоқда хабар тарқалди. Унда қуйидаги сўзлар баён этилган: “Нарпай тумани Оқтош шаҳарчасидаги уйимизга  стационар телефон кабели орқали  Wi-Fi ўрнатган эдим. Шартнома бўйича  интернет тезлиги 10 мб/секундгача  бўлиши керак эди, бироқ унинг тезлиги 1 МБ секунд ҳам эмас. “Ўзтелеком”дан интернет  тезлигини шартномада белгиланган даражада қилиб беришларини сўрайман.”
Тармоқдаги хабар юзасидан “Ўзтелеком” АК Самарқанд филиали Нарпай туман телекоммуникация боғланмаси қуйидагича маълумот берди.
“Ушбу абонентнинг маълумоти ва яшаш манзилини аниқлашнинг иложи бўлмади. Агар абонент тўғридан-тўғри идорамизга мурожаат этса, муаммосини тезда ҳал этишимиз мумкин.
Маълумот учун яна шуни таъкидламоқчимизки, 2020 йилда Оқтош шаҳрида юқори тезликда ишловчи янги “gpon”  технологияси асосида 3000 сиғимли қурилма ўрнатилди. Бундан ташқари, тезлиги 4 мб/с дан 100 мб/с гача таърифларимиз бор. Истаган абонент ушбу таърифлардан фойдаланишлари мумкин.
Мурожаат учун телефон: 66-432-16-99”.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM