ТЕМИР ЙЎЛЧИНИНГ ҚИЛМИШИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2020 йил 29 январдаги 41-сонли фармоиши асосида Нарпай тумани ҳудудидан ўтувчи темир йўл атрофига манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилганди.   Афсуски, темир йўл муҳофаза зонасида барқ ураётган кўчатларни Зиёвиддин темир йўл масофаси ходими Ж. Э шудгорлаб нобуд қилган.  1 гектарлик ушбу майдонга экин экиш мақсадида 8 туп арча ва 21 туп тут кўчатларини қўпориб ташлаб, ўрнига ғалла эккан.
Ушбу ҳолат юзасидан темир йўл ишчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 148-моддасига асосан    маъмурий иш қўзғатилиб, ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланди ва қайтадан кўчат экиш учун  муддат белгиланди.

Нарпай туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM