ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.
  Сессия ишини туман ҳокими Ботир Жабборов олиб борди. 
Кун тартибидаги биринчи масала – Халқ  депутатлари туман Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринларга ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида туман сайлов комиссияси раиси ўринбосари Достон Шомуродов ахборот берди. Сайланган депутатларнинг ваколатлари тасдиқланди.
  Шундан сўнг туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими бўйича келгусида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида туман ҳокими Ботир Жабборовнинг ахбороти тингланди.
Шу каби тумандаги эҳтиёжманд оилалар рўйхати (“темир дафтар”) асосида камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жасур Шодиевнинг ҳисоботи эшитилди.

Бундан ташқари, “Тинчлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган собиқ 23-сон мактабгача таълим ташкилоти, яъни бугунги кундаги 64-сон мактабгача таълим ташкилотига қарашли ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш, “Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 2 чорак якуни билан даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан қолган маблағни тадбирга йўналтирилганлиги ҳамда 2020 йил 3 чорак якуни билан даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида”ги қарорни тасдиқлаш масалалари ҳам сессияда кўриб чиқилди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM