Эртага Нарпай тумани Ноғорахона маҳалласи ҳудудида табиий  газ таъминотини вақтинчалик тўхтатилади.

“Зирабулоқ” магистрал газ қувурлари бошқармаси томонидан  “НАРПАЙ-1» ва “НАРПАЙ-2”  Газ тақсимлаш станциясида куз-қиш мавсуми олдидан таъмирлаш ишларининг олиб борилиши сабабли жорий йилнинг 20-октябрь куни соат 08-00 дан соат 17-00 гача  Ноғорахона маҳалласи ҳудудида, ижтимоий соҳа объектларида, “Сартаъминот”, “Оқтош Диёрбек нур” МЧЖларга қарашли АГНКС ларда табиий  газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Барча табиий газ истеъмолчиларидан газ жиҳозлари жўмракларини ўчириб қўйишлари ва эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM