“ЖАСОРАТ”ЛИ НАРПАЙ ЎҒЛОНИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий қисм командири, капитан Бобур Нарзиев Нарпай туманининг “Болғали” маҳалласида таваллуд топган.

Тумандаги 24-умумтаълим мактабини аъло баҳоларга битиргач, собиқ Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида таҳсил олди.  Айни пайтда у ўз ҳаётини ватан ҳимоясига бағишлаган.

Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. Гап шундаки, улар орасида Нарпай ўғлони Бобур Нарзиев ҳам бор.

14 январь куни бўлиб ўтган ана шу юксак мукофотларни топшириш маросимида Бобуржонни ҳам шахсан Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев “Жасорат” медали билан тақдирлади.
Бундан Нарпайлик ҳар бир фуқаронинг қалби ғурур-ифтихорга тўлди, десак мубалаға эмас.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM