ЯНГИ БИНОДА ИШ БОШЛАГАН МАҲАЛЛАЛАР

Бугун туманимизда бира тўла тўртта маҳалла биносининг очилиш маросими ўтказилди.
“Қозикент”, “Тепақўрғон” ва “Чорбоғ” маҳаллаларининг янги бинолари ҳашар йўли билан бунёд этилган бўлса, “Оқ олтин” маҳалласининг иморати хусусий шерикчилик асосида қад ростлади.
Очилиш маросимларида туман ҳокими, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, ташкилот, корхона ва муассасалари раҳбарлари иштирок этдилар.
Туман ҳокими фаоллар, барча тадбир иштирокчиларини қадриятлар бешиги ҳисобланган маҳаллаларнинг янги бинолар билан табриклади. Шу каби Юртбошимизнинг Олий Мажлис ҳамда халқимизга йўллаган Мурожаатномасида маҳалла фаолиятига алоҳида урғу берганлиги, бу борада оқсоқол ва маҳалла ходимлари зиммаларига юклатилган вазифалар хусусида сўз юритди.
Сўнг биноларнинг барпо этилишида ҳисса қўшган ҳамюртларимизга туман ҳокимлигининг “Ташаккурнома”лари, “Аёллар дафтари”га киритилган бир қатор хотин-қизларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ажратилган микротўлқинли печ ва тикув машиналари топширилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM