КАНАЛНИНГ БУЗИЛГАН ҚИСМИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

Куни кеча туман ҳокими ҳудудимиздан оқиб ўтадиган Нарпай каналининг (33,2 километр масофадаги) бошидан адоғигача кўздан кечирди. Кузатувлар шуни кўрсатдики, катта сув йўлининг аксарият жойларида носозликлар, қирғоқнинг бетон қопламалари қўпорилган ҳолатлар ва турли ўсимликлардан тозаланмагани маълум бўлди. 

Масъуллар томонидан шу ернинг ўзида  тозаланмаган ва бетон қопламаси бузилган қисмларини таъмирлаш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳга камчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилиб, келгуси ҳафта Нарпай каналини тозалаш ҳафталиги дея эълон қилинди.

Бугун эса топшириқлар ижроси тўлиқ таъминланмоқда. Етмишга яқин ишчи кучи ва бешта техника жалб этилиб, канални тозалаш ишлари олиб бориляпти.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM