ЎЗИНИ БАНД ҚИЛГАН ТЎҚУВЧИ ХОТИН-ҚИЗЛАР

Фуқароларнинг ўзини банд қилишининг мақбул йўли тадбиркорлик, ҳунармандчилик билан шуғулланиш эканлиги маълум. Бугун ҳаракатда бўлган одам муайян касбни эгаллаб, ҳам жамият, ҳам ўз манфаати йўлида ҳалол меҳнат қилмоқда.

“Мушкент” маҳалласида яшовчи Шоира Норбоева хонадонида жун гилам тўқиб, савдога чиқаряпти. Наргиза Янгибоева эса тикувчилик орқасидан рўзғор тебратмоқда.

Туман ҳокими ҳар иккала ҳунарманднинг уйида бўлиб, уларнинг муаммолари, таклифларини ўрганди.

Жундан ип йигириб, сўнг гилам тўқишда кўп қўл меҳнати талаб этилади, албатта. Ш.Норбоева ҳозирча 3 та иш ўрни яратган. Мақсади кўпроқ хом-ашё сотиб олиб, ишлаб чиқаришни кенгайтиришдан иборатдир. Бунинг учун унга имтиёзли кредит зарур.

Худди шунингдек, турли ўлчамдаги курткалар тикаётган Н. Янгибоева ҳам келажакда ишчилар сонини ошириб, тикув цехини ташкил этмоқчи.

Туман ҳокими ҳунармандларнинг имкониятларидан келиб, чиқиб, ушбу маҳаллани гиламчилик ва тўқувчиликка ихтисослаштириш таклифини берди. Бу таклиф маҳалла фаоллари томонидан маъқулланди.

Шу каби ҳунарманд хотин-қизларга тикув машиналари ва хом-ашё олиш учун имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам беришини айтди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM