ЯНА БИР НОҚОНУНИЙ ЧИҚИНДИХОНА БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Нарпай тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси давлат инспекторлари ва “Тоза ҳудуд” ДУК ходимлари томонидан туманнинг "Тоткент" маҳалласидаги "Орзигул" қишлоғи ҳудудида маҳаллий аҳоли томонидан кундалик турмушда ҳосил бўлган маиший ва қурилиш чиқиндиларини ташлаши оқибатида пайдо бўлган ноқонуний чиқиндихона аниқланиб, бартараф этиш чоралари кўрилди.
 
Шу билан биргаликда маҳалла фуқароларига чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслиги, дарахтларни ноқонуний кесмаслиги, чиқиндиларни ва ўсимлик қолдиқларини ҳамда  барг-хазонларни очиқ аланга олдириб, ёқмаслиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

2015-2021 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM