Нарпай туманида патронаж ойлиги ўтказилмоқда

2018 йил 26 ноябрдан 29 декабргача Республика миқёсида "Патронаж ойлиги" ўтказилмоқда. Шу муносабат билан туманда патронаж ҳамшираси, умумий амалиёт шифокори ва тор мутахассислар иштирокида хонадонларда мақсадли патронаж тадбирлари ташкил этилмоқда. Унда патронаж парваришга муҳтож ёлғиз қариялар, ногиронлар ва ўзгалар парваришига муҳтож шахслар, 1 ёшгача ва ногирон болалар, ҳомиладорлар, янги туққан оналарга патронаж хизмати кўрсатилмоқда.

Патронаж тадбирлари доирасида сурункали касалликка чалинган, ихтисослашган тиббий кўмакка муҳтож беморлар қамраб олиниб, беморларни касаллигига қараб амбулатор ёки стационар шароитда туман, вилоят ҳамда республика муассасаларида даволаш чоралари кўрилмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM