Икки туман ҳамкорлигида ташкил этилган муқаддас қадамжоларга зиёратлар (Кекса нуронийлар доимо эъзозда)

2019 йил 16 январ куни Нарпай ва Оқдарё туманининг бир гуруҳ нуронийлари Самарқанд шаҳридаги муқаддас қадамжолар, тарихий обидалар ва Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасига саёҳат қилдилар. Нуронийлар саёҳатни Имом Бухорий зиёратгоҳидан бошладилар. Мажмуа ёнида Президентимиз ташаббуси билан қад ростлаган илмий-тадқиқот маркази ҳамда ҳадис илми мактабида яратилган шароитлар билан танишдилар. Шунингдек, Махдуми Аъзам зиёратгоҳи, Регистон майдони, Гўри Амир, Хўжа Дониёр мақбараси, Ҳазрати Хизр мажмуаларини зиёрат қилиб, бошқа диққатга сазовор жойларни томоша қилдилар. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM