Вояга етмаганлар ишлари бўйича вазифалари

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий
идоралараро комиссия котиби

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия котиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори билан тасдиқланган Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ иш юритади.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия иш фаолиятини ташкил этади;

Комиссия фаолиятига доир йиғма жилдларни юритади.

Комиссиясининг қарорлари ижросини ҳамда қарорларнингбажарилиши бўйича йўл қўйилган камчиликлар хусусида кўрсатма, топшириқлар юбориб, уларни ижросини таъминлайди.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия қарорлари ижросини ҳамда қарорларнинг бажарилиши бўйича йўл қўйилган камчиликлар хусусида тегишли бошқарма ва идораларга кўрсатма, топшириқлар тайёрлайди ва уларни ижросини таъминлайди.

Вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарлигини олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича гуруҳ раҳбарига умумлаштирилган маълумотлар тайёрлайди.

Комиссия йиғилишига ҳужжатларини тайёрлайди, йиғилиш баённомаларини расмийлаштиради, уларни жойларда ижросини таъминланиши устидан назорат қилади.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия ишлар номенклатурасига асосан соҳага оид бошқарма ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштирган ҳолда йиғма жилдларни белгиланган тартиб асосида юритади.

Белгиланган тартибда соҳага оид бошқарма ва идоралардан ҳар чорак якунлари бўйича статистик ҳисоботларни қабул қилади, ҳисоботларни умумлаштирган ҳолда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга юборилишини ташкиллаштиради.

Комиссия қуйидаги бошқарма ва идоралар билан ҳамкорликда фаолият юритади:

туман Ички ишлар бўлими;

туман Адлия бўлими;

туман Бандликка кўмаклашиш маркази;

туман Халқ таълими бўлими;

Касб-ҳунар коллежлари;

туман Мактабгача таълим бўлими;

туман тиббиёт бирлашмаси;

туман Маҳаллалар Кенгаши;

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши;

туман Касаба уюшмалари ташкилотлари;

туман маданият бўлими.

туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM