Чораклик ва йиллик ҳисоботлар

Нарпай туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда

2019 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Туман тўғрисида: Нарпай тумани 1926 йил 29 сентябрда ташкил топган. Маркази Оқтош шаҳар. Худуди 0,44 минг кв.км, аҳоли сони 206,4 минг нафарни ташкил қилади. Аҳоли хонадонлар сони 36 822 та, Оилалар сони 40 435 та.

Туманда рўйхатдан ўтиб фаолият кўрсатаётган субъектлар:

140 та саноат корхонаси, 2 та қўшма корхона (фаолияти йўқ), 650 та кичик бизнес субъектлари, 67 та умум таълим мактаби, 55 та мактабгача таълим муассаси, 6 та касб-ҳунар колежи, 1 та марказий шифохона, 2 та қишлоқ оилавий поликлиника, 4 та қишлоқ врачлик пунктлари, 56 та маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолият кўрсади.

ИҚТИСОДИЁТ:

1. Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичлари тўғрисида:

Йўналишлар

2018 йил хақиқатда (млрд.сўм)

2019 йил хақиқатда (млрд.сўм)

Фарқи (+,-) (млрд.сўм)

1

Саноат маҳсулотлари

273

202,7

-70,3

2

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

262

394

132

3

Чакана савдо айланмаси

364,9

417,3

52,4

4

Жами хизмат кўрсатиш ва сервис

181,8

247,5

65,7

5

Қурилиш пудрат ишлари

95,8

96,4

0,6

Иқтисодий кўрсаткичларнинг аҳоли жон бошига тўғри келиши:

 

Кўрсаткичлари йўналишлар бўйича

ўлчов бирлиги

2018 йилда жон бошига ўртача

2019 йилда жон бошига ўртача

Ўтган йилга нисбатан фарқи (+,-)

1

Саноат маҳсулотлари

минг сўм

1342,7

982,1

-360,6

2

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

минг сўм

1332,5

1908,9

576,4

3

Чакана савдо айланмаси

минг сўм

1789,2

2021,8

232,6

4

Хизмат кўрсатиш ва сервис

минг сўм

894,4

1199,1

304,7

5

Қурилиш пудрат ишлари

минг сўм

471,2

467,1

-4,1

Изоҳ: Туманда Саноат маҳсулотларини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайиш сабаби: Ўз.Рес.През-нинг “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармони асосида вилоятнинг Булунғур туманидан рўйхатдан ўтган “Мароқанд сифат” МЧЖ негизида пахта тўқимачилик кластери ташкил қилиниб, тумандаги “Зирабулоқ пахта тоззалаш заводи” ОАЖ мазкур кластер корхонасига белгиланган тартибда ўтказиб берилган.

2. Мақсадли дастурлар ижроси тўғрисида:

2019 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида қабул қилинган дастурга кўра жами 42 та лойиҳа (саноатда-13 та, қишлоқ хўжалигида-12 та, хизмат кўрсатишда - 17 та) бўлиб, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 48,9 млрд. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

(Шундан лойиҳа ташаббускорлари ҳисобидан 22,4 млрд.сўм (45,8 фоиз), тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан 26,5 млрд.сўм (54,2 фоиз).

Ушбу 42 та лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш натижасида жами 408 та янги иш ўринлари яратилди.

Маълумот учун: 2019 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида бугунги кунда ишлаб чиқилган дастурга кўра жами 50 та лойиҳа (саноатда -12 та, қишлоқ хўжалигида-19 та, хизмат кўрсатишда-19 та) бўлиб, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 1156,1 млрд. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

(Шундан лойиҳа ташаббускорлари ҳисобидан 129,8 млрд.сўм (11,7 фоиз), тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан 26,2 млрд.сўм (2,3 фоиз), Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобидан 120,5  млн.доллар.

Ушбу 50 та лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш натижасида жами  606 та янги иш ўринлари яратилиши белгилаб олинган.

Мисол учун:

«Нарпай Нозимжон» кўп тармоқли фемер хўжалиги томонидан «Газланган ва газланмаган хар хил улчамларда қадоқланган»тоза ичимлик суви ишлаб чиқариш лойиҳаси.

«Оқтош Диёрбек Нур» хусусий корхонаси томонидан схизмат кўрсатиш йўналишида «Автомобилларга сиқилган газ қўйиш шахобчаси ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини барпо этиш лойиҳаси.

 

3.Экспорт тўғрисида.

                Ҳисобот даврида январ-декабр ойлари давомида жами амалга оширилган экспорт хажми 2359,0 минг доллар ёки йиллик белгиланган режага нисбатан 45,0 фоизга бажарилди. (-2902,0 минг долларга кам)

(саноатда 288,0 минг доллар, (49 %)  (-304,0 минг долларга кам.)

(қишлоқ хўжалигида 2071,0 минг доллар (44%), (-2597,0 минг долларга кам.)

 

Секторлар кесмида

Йиллик режа

Амалга оширилган экспорт

Фарқи  (+,-)

Фоизда

1-сектор

2209

1494

-715

68%

2-сектор

1200

579

-621

48%

3-сектор

842

203

-639

24%

4-сектор

1009

82

-927

8%

Туман бўйича

5260

2359

-2902

45%

 

 

 

 

 

          Маълумот учун: 2017 йил давомида амалга оширилган экспорт хажми              9 та корхона томонидан 817,0 минг доллар (саноатда 292,0, қишлоқ хўжалигида 525,0 минг) лик маҳсулотлар экспортга чиқарилган. Ўтган йилга нисбатан              (288,7 фоиз)га ёки 1542,0 минг долларга кўп.

Экспортга 2019 йил учун жами 2135,7 минг.доллар шундан қишлоқ хўжалигига 1766,5 минг.доллар, саноатга 369,2 минг.доллар режа ўрнатилган.

 

4. Импорт тўғрисида.

2018 йил давомида туманга 2389,3 минг.долларлик Импорт маҳсулотлари келтирилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (+2188,3 минг доллар) кўп импорт маҳсулотлари киритилди. Жумладан:

  1. Кимё маҳсулотлари 75,4 минг доллар (3,1 фоиз),
  2. Қора металлар 2,9 минг доллар (0,1 фоиз),
  3. Машина ва мосламалар 1455,2 минг доллар (60,8 фоиз),
  4. Озиқ-овқат маҳсулотлари 55,5 минг доллар (2,3 фоиз),
  5. Ш.ж истеъмол моллари 9 минг доллар (0,3 фоиз),
  6. Бошқа маҳсулотлари 800,3 минг доллар (33,4 фоиз)ни ташкил этди.

 

5. Бандлик дастури:

Туманида умумий аҳоли сони 208,6 минг киши (112,9 минг нафари (54,7 %) аёллар, 93,5 минг нафари (45,3%)ни эркаклар)ни ташкил этади.

Туманда иқтисодий фаол аҳоли сони 90,3 минг киши.

Банд аҳоли сони 80,9 минг киши.

Иқтисодиётнинг фаол секторида банд булганлар сони 19,6 минг киши,

Иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлганлар сони 61,3 минг кишини ташкил этади.

Ишга жойлашишга мухтож булган фуқаролар сони 9,3 минг киши бўлиб,  ишсизлик даражаси 9,8 % ни ташкил қилади.

Шундан 18-30 ёшгача булган фуқаролар 3548 нафар, 30-40 ёшгача булган фуқаролар 2831 нафар, 40  ёш ва ундан юкори булган фуқаролар 2945 нафарни ташкил этади.

Туманда ишсиз фуқаролар сони 5,1 минг нафарни, чет элга чикиб кетганлар сони 4,2 минг нафарни жами 9,3 минг нафарни ташкил килади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарканд вилоятига 17-18 март кунлари қилган ташрифи давомида берган топшириқлари асосида 2018 йил давомида жами 6078 янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, хақиқатда 6090 та янги иш ўринлари яратилди. 100,1 фоиз.

2019 йил учун тасдиқланган дастур асосида 1209 та янги иш ўринлари белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 1441 та янги иш ўринлари яратилишга эришилди. 119,2 фоиз.

6. Солиқ қарздорлигини камайтириш тўғрисида.

2019 йил 1 январ холатига бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан солиқ қарздорлиги 28 803,6 млн.сўмни ташкил этади. Жумладан:

Бюдеждан – 5274,4 млн.сўм

Пенсия жамғармасидан – 18395,4 млн.сўм

Йўл жамғармасидан 4643,3 млн.сўм

Таълим ва тиббиёт жамғармасидан -490,4 млн.сўмни ташкил қилади.

 

7. Маҳаллий бюджет даромадлари тўғрисида:

2019 йил учун бюджет даромади режаси жами 71 661,9 млн.сўм белгиланган бўлиб, хақиқатда 90 829,2 млн.сўмга ёки 126,7 фоизга (қўшимча 19 167,3 млн.сўм)  бажарилди.

2019 йил учун бюджет қўшимча билан даромади режаси жами 90 735,0 млн.сўм белгиланган бўлиб, хақиқатда 90 829,2 млн.сўмга ёки 100,1 фоизга  бажарилди.

       Туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилги режаси 19,9 млрд.сўм белгиланган бўлиб, хақиқатда 24 055,7 млн.сўмга ёки 120,3 фоизга (қўшимча 4060,7 млн.сўм)  бажарилди.         

8. Туманда секторлар фаолияти тўғрисида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича қўйидаги ишлар амалга оширилди. Шундан:

1-сектор туман хокими худудига 18 та маҳалла бириктирилган.

Ушбу маҳалларда 13075 та хонадон, 14615 та оилаларда 68886 та аҳоли истиқомат қилади. 

Худудда (21 та боғча, 26 та мактаб, 6 та соғлиқни сақлаш объектлари фаолият кўрсатмоқда).

2-сектор туман прокурори худудига 11 та маҳалла бириктирилган.

Ушбу маҳалларда 6700 та хонадон, 8207 та оилаларда 39 744 та аҳоли истиқомад қилади. 

Худудда (6 та боғча, 12 та мактаб, 5 та соғлиқни сақлаш объектлари фаолият кўрсатмоқда).

3-сектор туман ИИБ худудига 9 та маҳалла бириктирилган.

Ушбу маҳалларда 6205 та хонадон, 6303 та оилаларда 35 193 та аҳоли истиқомад қилади. 

Худудда (9 та боғча, 9 та мактаб, 5 та соғлиқни сақлаш объектлари фаолият кўрсатмоқда, 13 та кўп қаватли турар жойлари ҳам мавжуд).

4-сектор туман ДСИ ҳудудига 18 та маҳалла бириктирилган.

Ушбу маҳалларда 10 842 та хонадон, 11310 та оилаларда 61 077 та аҳоли истиқомад қилиб келмоқда. 

Худудда (18 та боғча, 20 та мактаб, 8 та соғлиқни сақлаш объектлари, 23 та кўп қаватли турар жойлар фаолият кўрсатмоқда)

         2019 йил бўйича:

2019 йил учун жами 369 та муаммоли масалалар аниқланиб, йўл харитасига киритилган, шундан

322 (87,3 %) таси туман даражасида;

15 (4,1 %) таси вилоят даражасида;

32 (8,6 %) таси республика даражасида ҳал этилиши аниқланди.

Шундан: Ушбу аниқланган муаммоли масалалар қўйидаги сектор раҳбарлари ҳисобига тўғри келади.

1-сектор туман ҳокими худудида - 99 та,

2-сектор туман прокурори худудида - 94 та,

3-сектор туман ИИБ бошлиғи худудида - 88 та,

4-сектор туман ДСИ бошлиғи худудида - 88 тани ташкил этди.

Бугунги кунда йўл харитасига киритилган муаммоли масалаларнинг 369 таси ҳам 100 фоизи ўз ечимини топган.

 

  9. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси:

Туманда 2018/2019 йил қиш ва баҳор ойларида ички бозорни барқарор таъминлаш мақсадида захира омборларига худудий ҳокимлик захираси учун 982 тонна асосий турдаги қишлоқ  ҳўжалиги маҳсулотлари жамғарилиши белгиланган. Жумладан:

446 тонна картошка, 361 тонна пиёз, 93 тонна сабзи, 81 тонна гуруч жамғарилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 24 декабр холатига жами захирага жамғарилган маҳсулотлар хажми 1503 тонна бўлиб (153%) га бажарилди. Жумладан:

Картошка 446 тоннадан 569 тонна (127,5%), Пиёз 361 тоннадан 488 тонна (135,2%), Сабзи 93 тоннадан 343 тонна (368,8%), Гуруч 81 тоннадан 103 тонна (127,2%) бажарилиши таъминланди.

 

10. Кредит ажратиш тўғрисида.

Туманда 2018 йил давомида 3 та тижорат банклари томонидан 4729 та тадбиркорлик субъектларига жами 65,4 млрд.сўмлик кредит маблағлари ажратилган. Шундан:

Имтиёзли кредитлар 22,7 млрд.сўмни, Тижорат кредитлари 42,7 млрд.сўмни ташкил қилади. Жумладан:

“Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури ПҚ-3777 қарор асосида жами 7237 млн.сўм кредит ажратиш белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 118 та тадбиркорга 2657,5 млн.сўм кредитлар бугунги кунча қадар ажратилди. (36,7 фоиз). Яна қўшимча 57 та лойиҳага 1417,6 млн.сўмлик кредит ажратиш учун хужжатлар тайёрланган.

“Ёшлар келажагимиз” давлат дастури ПФ-5477 қарор асосида жами 7237 млн.сўм кредит ажратиш белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 118 та тадбиркорга 2657,5 млн.сўм кредитлар бугунги кунча қадар ажратилди. (36,7 фоиз). Яна қўшимча 57 та лойиҳага 1417,6 млн.сўмлик кредит ажратиш учун хужжатлар тайёрланган.

 

Кўрсаткичлари йўналишлар бўйича

Ўлчов бирлиги

2017 йил давомида

2018 йил давомида

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан фарқи (+,-)

Ўсиш Фоизда

2

Тадбиркорлик субъектлари сони 

 

Фаолият кўрсатаётган

сони

1305

1981

676

152

 

Фаолият кўрсатамаётган

сони

347

418

71

120

 

Рўйхатдан ўтган

сони

673

1094

421

163

3

Кичик бизнес субъектлари тўғрисида

     

2575

3270

695

127,0

 

ЯТ