Адлия бўлимининг вазифалари ва функциялари

Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, қонун устуворлигини таъминлашга йўналтирилган жамият ва давлат қурилиши соҳасида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш;

(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 21 майдаги 101-ум-сон буйруғи таҳририда).

(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 21 майдаги 101-ум-сон буйруғига асосан чиқариб ташланган).

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини тизимли таҳлил қилишни ташкиллаштириш, улар томонидан киритиладиган ёки қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан ҳар томонлама экспертизани амалга ошириш; амалдаги қонун ҳужжатларида “оқ доғлар”ни, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратаётган қоидалар ва нормаларни аниқлаш;

фуқаролик жамияти институтларининг ҳар томонлама ривожланишини, уларнинг аҳолининг турли қатламлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялашда фаол иштирокини ҳуқуқий таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш; Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва ҳалқаро шартномаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатишининг қонунийлигини, ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни таъминлаш; ўз ҳудудида рўйхатдан ўтган халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан тизимли мониторинг ўтказиш;

жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишларини самарали мувофиқлаштиришни амалга ошириш;

нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар фаолиятининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган давлат томонидан тартибга солиш тизимини изчил такомиллаштириб бориш;

бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектларининг, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, бу соҳада бюрократик тўсиқ ва ғовларни яратишга йўл қўймаслик;

шартномавий-ҳуқуқий интизомни мустаҳкамлаш, шартномаларни, энг аввало қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасида шартномаларни тузиш ва бажаришда хўжалик юритувчи субъектларга амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштиришнинг замонавий талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этиш.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM