Бектош Раҳимов таваллудининг 95 йиллиги нишонланди

2019 йил 23 феврал куни давлат ва жамоат арбоби, Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Бектош Раҳимов таваллудининг 95 йиллиги туманимизда кенг нишонланди. Дастлаб тадбир иштирокчилари Оқтош шаҳридаги кўчага Бектош Раҳимов номи берилганлиги муносабати билан тўпланишди. Шундан сўнг, барча йиғилганлар И.Шоир номли қабристонга боришиб, аввало, буюк оқин Ислом Шоир Назар ўғлининг, сўнгра Бектош Раҳимовнинг қабрига гулчамбарлар қўйишди. Қуърон тиловат қилинди.

Тумандаги "Даврнур" базмгоҳида бир пиёла чой ташкил этилди. Унда туман ҳокими Жабборов Ботир Шукурович давлат ва жамоат арбоби, Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Бектош Раҳимов ҳаёти ва жўшқин фаолияти ҳақида гапирди. Шунингдек, Бектош Раҳимовнинг фарзандлари, дўстлари, шогирдлари сўз олиб, у киши ҳақида илиқ фикрларни билдирдилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM