Хуш келибсан Наврўзи олам!

Жорий йилнинг 17 март куни тумандаги Оқтош истироҳат боғида “Яшариш ва янгиланиш айёми бўлган Наврўзи олам биз учун энг қадимий, асл миллий, ғоят ардоқли байрамдир” шиори остида Наврўз халқ сайли бўлиб ўтди. Сайилда тумандаги барча корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар, мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежларидан миллий қадриятларимиз акс эттирилган кўргазмалар намойиш этилди.

Кўргазмаларда миллий ҳунармандчилик, миллий таомлар, келинлар саломи, маҳаллалардан келган фольклёр-этнографик ансамблларнинг бадиий чиқишлари, туман спортчиларининг арқон тортиш, миллий кураш, стол тениси, шахмат-шашка мусобақалари ва кўргазмали чиқишлари ҳамда туман маданият бўлими санъаткорларининг катта гала-концерти бўлиб ўтди. Сайилда тумандаги бир қанча ташкилотларда фаолият юртаётган ишчи-ходимлар самарали ва фидокорона меҳнатлари учун туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо-эсталик совғалари билан тақдирландилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM