Туман тиббиёт бирлашмасида Наврўз умумхалқ байрами ҳамда буюк мутафаккир Абу Али Ибн Сино бюстининг очилиш маросими бўлиб ўтди

2019 йил 18 март куни туман тиббиёт бирлашмасида Наврўз умумхалқ байрами ҳамда буюк мутафаккир Абу Али Ибн Сино бюстининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Жабборов Ботир Шукурович барча йиғилганларни янгиланиш ва яшариш айёми бўлган Наврўз умумхалқ байрами билан табриклади. Шу билан бирга тадбирда ногиронлик аравачасига муҳтож бўлган 46 нафар ногиронлиги бор фуқароларга туман ҳокимлигининг маҳаллий бюджети ҳисобидан ногиронлик аравачалари тарқатилди. Шундан 45 та катталар аравачаси, 1 та кичкиналар аравачаси берилди. Шунингдек, ушбу тадбирда Наврўз байрами муносабати билан байрам дастурхони ташкил қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM