Нарпай тумани ҳокими Жабборов Ботир Шукурович ўзи ўқиган 17-умумий ўрта таълим мактабига китоблар совға қилди

Image_tadbir: 

Президент Шавкат Мирзиёев хайрли ташаббусни илгари суриб, бош вазирдан бошлаб ҳар бир раҳбарни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишга даъват этган эди. Бу эзгу ташаббусдан кўзланган мақсад — ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштиришдан иборат, албатта. Зеро, китоб инсонни тарбиялайди, улғайтиради, юксак одоб-ахлоқни, инсоний фазилатларни шакллантиради. Китоб ўқиб вояга етган фарзанд аввало чуқур билимга, кенг дунёқарашга, мустақил фикрга, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга бўлади. Шундай эзгу тушаббус доирасида Нарпай тумани ҳокими Жабборов Ботир Шукурович ўзи ўқиган 17-умумий ўрта таълим мактабига китоблар тарқатди.

 

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM