O'zLiDeP туман Кенгаши томонидан таълим муассасаларида тадбирлар ўтказилди

9 апрел Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан туманда жойлашган 41-умумий ўрта таълим мактабида O'zLiDeP туман Кенгаши томонидан тадбир ўтказилди. Тадбирда буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур ва Темурийларнинг юртимиз маданияти ривожига қўшган ҳиссаси, юртимиз мустақиллигидан кейин Амир Темурнинг шахсини ўрганиш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида мактаб ўқувчиларига тушунчалар берилди. Тадбир якунида Муҳтарам Президентимиз томонидан олға сурилган "Ўзим ўқиган мактабга китоб совға қиламан" шиори остида партия туман Кенгаши томонидан мактаб кутубхонасига турли китоблар совға қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM