"Мен тадбиркор бўламан!", "Мен депутат бўламан" шиорлари остида мастер класс-амалий семинар ўтказилди

2019 йилнинг 11 апрел куни O'zLiDeP Нарпай тумани Кенгаши ҳамда депутат Юсупова Хамида Ғаффоровна билан ҳамкорликда  тумандаги 41-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан биргаликда "Мен тадбиркор бўламан!", "Мен депутат бўламан" шиорлари остида мастер класс-амалий семинар ўтказилди.  Тадбирда "Истиқлол" маҳалласида жойлашган Хамида Юсупова номли фермер хўжалигида мактаб раҳбарияти ва ўқувчиларига кўп тармоқли фермер хўжалигини юритиш, хўжаликда мавжуд тадбиркорлик тармоқлари чорвачилик, иссиқхона, 500 тонна сиғимга эга озиқ-овқат махсулотларини сақлаш омбори ва қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш тўғрисида партия депутати Х.Юсупова томонидан батафсил тушунчалар берилди.

Мактаб ўқувчилари томонидан берилган саволларга партия туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари ҳамда  депутати томонидан тегишли жавоблар берилди. Тадбир  сўнгида Х.Юсупова томонидан  ўқувчилар учун мактаб кутубхонасига  30 номдаги бадиий китоблар,  80 дан ортиқ тадбиркорликнинг турли соҳаларига оид журналлар тақдим этилди.

 

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM