Муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 20 апрел куни тумандаги 1-секторда жойлашган Умид маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 32-умумий ўрта таълим мактаби биносида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабул давомида турли хил масалалар юзасидан 12 нафар фуқаролар муаммоли масаласи юзасидан мурожаат қилди. Шундан 10 нафар фуқароларнинг муаммоли масалаларни жойида ҳал қилиниб, 2 нафар фуқароларнинг масалаларини ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, 2 кун муддатда ижобий ҳал этилиши бўйича топшириқлар берилди ҳамда ижросини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM