«Ҳар бир оила тадбиркор» давлат дастурининг туманда ижроси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-4231-сон қарори ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимининг  2019 йил 19 мартдаги 85-Қ сонли қарорига асосан, ҳудудларда оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, миллий ҳунармандчилик янада ривожланишига, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббуслари амалга оширилишига, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳалари рўёбга чиқишига ҳамда шу асосда аҳолининг бандлиги таъминланишига замин яратиш, шу билан бирга аҳолининг меҳнат орқали даромад топишга бўлган қизиқишини кескин ошириш, айниқса муҳтож оилаларнинг ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини, шунингдек, ҳудудларда фойдаланилмаётган биноларда ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни, аҳоли томорқалари ва бўш экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни имтиёзли шартларда молиялаштиришни тизимли равишда давом эттиришни тақозо этмоқда.

Мазкур жабхада туманимиз ҳудудида аҳолининг даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланишига, оилавий тадбиркорликни ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш ва мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида, туман махалла фуқаролар йиғинлари, умумтаълим мактаблари, касб хунар колледжлари, соғлиқни сақлаш, ва мактабгача таълим муассасалари ходимларига ва ахолига  тумандаги Иқтисодий комплекс ташкилотлари; Туман ҳокимлиги Молия бўлими, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Нарпай туман бўйича Ғазначилик бўлими ҳамда тумандаги тижорат банклари ходимлари томонидан мухтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг томонидан “Хар бир оила тадбиркор” дастури доирасида яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз тадбиркорликларини ривожлантириб оилавий даромадларини кенгайтиришда кам таъминланган ва эҳтиёжманд хонадонлар ва бошқа ахоли қатламларига уйма-уй юриб кредит олишга талабни аниқлаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича батафсил маълумотлар бериш, “Хар бир оила тадбиркор” дастури тўғрисида махсус презентацион материаллар, буклет, флаер ва брошюралар тарқатилиб ахоли ўртасида имтиёзли кредит қулайликлари тўғрисида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

          Нарпай туман хокимлиги,  туман Молия бўлими, Қишлоқ хўжалик бошқармаси, Фермер хўжаликлар кенгаши ва Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари  билан биргаликда “Ҳар бир оила-тадбикор” дастури доирасида ғалла ҳосилидан бўшаган ер майдонларига кам таъминланган ва муҳтож оилалар томонидан такрорий экинлар экилишини таъминлаш мақсадида такрорий экин экишга ҳоҳиши бўлган кам таъминланган ва муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириш, экин экишга ҳоҳиши бўлган кам таъминланган ва муҳтож оилаларни фермер хўжаликларига тегишли туман ҳокимлиги қарори асосида бириктириш, фермер хўжаликлари томонидан уларга ер майдони ажратилишини таъминлаш, туманда ташкил этилган “Томорқа хизмат” МЧЖлар томонидан “Ҳар бир оила-тадбикор” дастури доирасида ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳисобига кам таъминланган ва муҳтож оилаларга такрорий экин учун ажратилган ер майдонларини экин экишга тайёрлаш ва экинлар экилишини ҳамда экинлар етилиши билан уларни сотиб олинишини назоратга олиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

 

                                                                                       Нарпай туман ҳокимлиги Молия

                                                                             бўлими “Оилавий тадбиркорликни

                                                                                       ривожлантириш” шўъбаси мудири

                                                    Ф.Ш.Бердиев

                           

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM