Нарпайлик "Ёш китобхон" кўрик танлови туман босқичининг 10-14, 15-19 ёш тоифалари ҳамда 20-30 ёш тоифасида ғолиблари аниқланди

Нарпайлик "Ёш китобхон" кўрик танлови маҳаллий босқичининг 10-14, 15-19 ёш тоифалари ҳамда 20-30 ёш тоифасида ғолиблари аниқланди. Муросасиз кечган маънавий танловни баҳолашда иштирок этган ёзувчилар уюшмаси туман бўлими раҳбари Яхшигул Хидирова шундай дейди: Аввалги йиллардан танлов савияси ҳамда саволларнинг мантиқий мураккаблашуви ижобий фарқ қилиб, ёшларинг китоб орқали ҳаётга теран боқишига Ёшлар иттифоқининг ушбу танлови  катта туртки бўла олади. Танлов натижаларига кўра 10-14 ёш тоифасида Умиджон Шомуродов, 15-19 ёшда Озода Шомуродова ҳамда 20-30 ёш тоифасида 52 мактаб ўқитувчиси Эшмонова Гулҳаё вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM