2-сектор ҳудудида спортнинг футбол, кураш, стол тенниси, бадиий гимнаситика ва шахмат турларидан  мусобақалар ташкил қилинди

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни бўш вақтларини ташкил қилиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг 2-ташаббуси Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларни спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида Нарпай туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан  2019 йил 13 июн санасида туман 2-сектор ҳудудида спортнинг футбол, кураш, стол тенниси, бадиий гимнаситика ва шахмат турларидан  мусобақалар ташкил қилинди. 

Мусобақалар “туман прокурори соврини учун” шиори остида ташкил қилинди. Спорт мусобақаларида Халқ таълими бўлими, туман касб-ҳунар коллежлари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг уюшмаган ёшлари, туман ёшлар иттифоқи, Болалар ўсмирлар спорт мактаби, туман маданият бўлимларидан 1000 нафардан ортиқ иштирокчи спорт тадбирларига қатнашдилар.

Шундан 475 нафари хотин-қизларни ташкил этди. Тадбир Халқаро Олимпия спорт турлари бўйича мусобақа ва кўргазмали чиқишлари билан кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Турли хилдаги оммавий спортни тарғиб этувчи акциялар туман “Ёшлар иттифоқи” томонидан ташкил қилинди. Тадбир якунида спорт мусобақаларида ғолиб бўлган спортчиларни туман прокурори  диплом ва эсталик совғалари билан тақдирлади. Прокурор соврини учун ташкил қилинган спорт мусобақаларида  Халқаро ва Республика турнирларида ғолиб бўлган спортчилар ўзларининг тенгдошларига маҳорат сабоқларини ташкил қилиб беришдилар ва ёшлар билан фикр алмашиб, ўзларининг эришган ютуқлари тўғрисида тенгдошларига сўзлаб бердилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM