Нарпай туманида “Кўзи ожизлар кутубхонаси”нинг филиали ўз фаолиятини бошлади

Китоб мутолаа қилган киши маънан етукликка эришади, дунёқараши ўзгаради. Шу боис мамлакатимизда китоб савдосини ривожлантириш, зиё масканларини янги адабиётлар билан бойитишга жиддий эътибор қаратилаётир. Жойларда китоб дўконлари, кутубхоналар барпо этилмоқда. Айни пайтда ногиронлиги бор шахсларга ахборот кутубхоналар хизмати кўрсатиш тизимини яхшилашга ҳам киришилган.

Шу мақсадда Нарпай туманида Самарқанд вилояти Маданият бошқармасига қарашли “Кўзи ожизлар кутубхонаси”нинг филиалига асос солинди. Бугун ушбу зиё масканининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Асқар Рустамов, вилоят “Кўзи ожизлар кутубхонаси” директори Қурбоной Юсуповалар кейинги 15 йил ичида биринчи марта бундай кутубхона айнан Нарпай туманида очилаётгани, ногирон кишиларнинг маънавиятини оширишда унинг ўрни ҳақида сўз юритдилар. Йиғилганлар кутубхонадаги шароит, янги адабиётлар, кўзи ожизлар учун чоп этилган махсус китоблар билан танишишди.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM